08:34 13 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Президент РФ В. Путин встретился с президентом Туркмении Г. Бердымухамедовым

Туркманистон президенти ўз таътилини қандай ўтказмоқда

© Sputnik / Рамиль Ситдиков
Дунёда
Ҳавола олиш
150320

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов таътилининг биринчи кунида “Туркманистон шифобахш ўсимликлари” китобининг навбатдаги жилдини ёзиб тугатди.

ТОШКЕНТ, 16 июл – Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов таътилининг биринчи кунида “Туркманистон шифобахш ўсимликлари” китобининг навбатдаги жилдини ёзиб тугатди, деб хабар қилди Турманистон ҳукумат газетаси.

Хабарда айтилишича, далат етакчиси “китобга охирги ўзгартиришлар киритиб, қўл ёзмага сўнгги нуқта қўйди ва уни чоп этишга берди”.

Кейинчалик Бердимуҳамедов очиқ ҳавода набиралари билан сайр қилди.

“Давлат раҳбари набираларга Туркманистон табиати бойлиги, гўзаллиги ва ўзига хос томонлари, ҳайвонот оламининг хилма-хиллиги ҳақида сўзлаб берди”, - дейилган хабарда.

Турманистон президенти мамлакат тарихи, отлар, гиламлар, мусиқа, ошпазлик, чой мавзуларида китоб чоп этган. Кўплаб китоблар хорижий тилларга таржима қилинган.

Асосий мавзулар