23:48 20 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Александр Макеев

Мексикада Россия фуқаросига 37,5 йил қамоқ жазоси берилди

© Foto : Александр Макеев
Дунёда
Ҳавола олиш
83910

Россия фуқароси асоссиз равишда Мексика аҳолисини ҳақорат қилиб, уларга таҳдид қилади.

ТОШКЕНТ, 17 июл – Sputnik. Мексикада суд қотиллик содир этгани учун россиялик Алексей Макеевга 37,5 йил озодликдан маҳрум этиш жазосини берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Шунингдек, судланувчи 22 минг доллар атрофида товон тўлайди.

Макеев Мексикада видеолар сабабли одамлар эътиборига тушди. Видеоларда у асоссиз равишда ушбу мамлакат аҳолисини ҳақорат қилиб, уларга таҳдид қилади.

2017 йил май ойида бир неча юзлаб одам Канкунда Россия фуқаросига тегишли бўлган уйни ўраб олиб, унга ҳужум қилади. Бунинг оқибатида бир нафар мексикалик жароҳат олади ва вафот этади.

Россия фуқаросига ҳам жиддий тан жароҳатлари етказилади ва шу вақтгача у қамоқхонада бўлди.

Россиялик дипломатлар маълум қилишича, Мексика жиноий-процессуал қонунчилигига асосан судланган ўз мамлакатида жазони ўташ учун юборилиши мумкин, бироқ у ҳозирча бу ҳақда мурожаат қилмади.

Асосий мавзулар