23:11 20 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Победительница конкурса красоты «Мисс Москва – 2015» Оксана Воеводина вышла замуж за короля Малайзии Мухаммеда V

Малайзиянинг собиқ қироли Москва гўзали билан ажрашди – ОАВ

© Фото: twitter
Дунёда
Ҳавола олиш
110510

Малайзия собиқ қироли Муҳаммад V “Мисс Москва-2015” танлови ғолиби Оксана Воеводина билан ажрашди.

ТОШКЕНТ, 17 июл – Sputnik. Малайзия собиқ қироли Муҳаммад V россиялик, “Мисс Москва-2015” гўзаллик танлови ғолиби Оксана Воеводина билан ажрашди. Бу ҳақда РИА Новости New Straits Times газетасига асосан хабар қилди.

ОАВ маълумотига кўра, ажралиш ҳақида ҳужжатлар Сингапур судига 22 июнь куни тақдим этилган бўлиб, ҳужжатлаштириш жараёни 1 июлда якунланди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Rihana Oksana Petra (@rihanapetra)

Нашр ажралиш сабабини маълум қилмаган, бироқ интернетда чоп этилган хабарларга кўра, томонлар шаръий равишда никоҳини бекор қилишган.

Муҳаммад V ўзи эса бу хабарни тасдиқламади.

Ўтган йил ноябрь ойида Муҳаммад V ва Оксан Воеводина турмуш қуришди. Унгача россиялик соҳибжамол ислом динини қабул қилди ва ўзига Рихана исмини олди. Тўй маросими Москва вилоятидаги Luxury Village Барвиха концерт залида ўтказилди.

Шу йилнинг январь ойида Муҳаммад V кутилмаганда тахтдан воз кечди ва Келантан шатати хукмдори мақомини сақлаб қолди.

21 май куни оилада ўғил фарзанд туғилди, унинг исмини Тенку Исмоил Леон Петр Бин Тенку Муҳаммад V Фарис Петр деб қўйилди.

Воеводина Инстраграм саҳифасида ўғлини “Келантан султонлигининг шаҳзодаси ва бўлажак Малайзиянинг қироли” деб атади.

Асосий мавзулар