03:29 06 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Дунёда
Ҳавола олиш
326 0 0

Украинанинг собиқ президенти Порошенкога қарши қатор жиноий ишлар қўзғатилган. Бугун “Кузня на Рибальском” иши юзасидан сўроққа чақиртирилганди. Бироқ у сўроққа ҳозир бўлмади.

ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Украина Давлат тергов бюроси директори Роман Труба Украинанинг собиқ президенти ва унинг жамоасига қарши 11 та жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Роман Трубанинг таъкидлашича, бугун Порошенко “Кузня на Рибальском” заводини сотишда 300 млн долларлик жиноий даромадни қонунийлаштириш иши бўйича гувоҳ сифатида сўроққа чақиртирилганди. Бироқ, собиқ президент сўроққа келмаган.

Порошенконинг адвокати Игорь Голованов у "сайловлар билан боғлиқ фаолият" билан банд бўлганлиги сабабли сўроққа келмаганини тушунтириб, собиқ давлат раҳбари парламент сайловлари ўз ниҳоясига етмагунга қадар терговчининг олдига бормаслигини маълум қилган.

Пётр Порошенко “Европа бирдамлиги” партияси етакчиси сифатида Олий рада сайловларида иштирок этмоқда. Парламент сайловлари 21 июль куни бўлиб ўтиши белгиланган. 

Аввалроқ Украинанинг собиқ президенти Порошенкога қарши қатор жиноий ишлар қўзғатилгани ҳақида хабар қилган эдик. Жумладан, унга нисбатан давлатга хиёнат айблови билан жиноий иш қўзғатилган.

Асосий мавзулар