Россия АЭСида содир бўлган фавқулодда вазият сабаби маълум бўлди

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишКалининская атомная электростанция (КАЭС)
Калининская атомная электростанция (КАЭС) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун тонг соат 05:00 да Твер вилоятида жойлашган Калинин АЭСининг учта энергоблоки ўчирилишига қисқа туташув сабаб бўлган деди энергетика вазирлиги.

ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Россия Энергетика вазирлиги Твер вилояти Калинин АЭСида содир бўлган  фавқулодда вазиятга изоҳ берди. Вазирлик хабарига кўра ҳодисага трансформаторнинг зарар кўриши сабаб бўлган, РИА Новости хабарига асосан. 

“Калинин АЭСида “В-91” ток ўчириш трансформатори зарар кўриши оқибатида, ҳимоя тизими ишга тушиб, 1, 2, ва 4 блоклар ўчирилди, 3- блок юкламаси эса 1061 МВтдан 476 МВтгача камайтирилди”, - дейилган вазирлик хабарида.

Ўчирилган энергоблоклар жами қуввати 3,2 минг МВтни ташкил қилган бўлсада, аҳоли бир соат ичида бошқа электр манбааларига уланган ва энергия таъминоти узилишини сезилмаган.

Проект АЭС в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
ЎзАтом АЭС ҳақидаги ваҳимали миш-мишларга нуқта қўйди

Айни дамда авария-тиклаш ишлари олиб борилмоқда, икки сутка ичида станция доимий қувватга чиқади, дейилган хабарда.  Станциядан олинган дастлабки хабарга кўра, АЭС ўчирилишига иккита юқори вольтли электр узатиш линиялари трансформаторида содир бўлган қисқа туташув сабаб бўлган.

Станция атрофида радиация фони ва бошқа кўрсатгичлар ўзгармаган. Айни дамда радиация фони 9 микрорентген бу ажойиб кўрсатгич, - деди станция яқинида жойлашган Удомля шаҳар диспетчерлик хизмати навбатчиси Елена Семенова.

Маълумот учун, Калинин номли АЭС Твер вилояти шимолида, Удомля кўли қирғоғида жойлашган. Станция 1974 – 1984 йилларда қурилган. Станция таркибида 4та ВВЭР-1000 энергоблоклари бор. Уларнинг ҳар бирининг қуввати 1000 МВт. Ўтган йил натижаларига кўра АЭС Россия энергетика тизимига рекорд даражада электр энергияси етказиб берган.

Янгиликлар лентаси
0