09:37 20 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96

Эрдўғон Россиядан “Су-35” самолётларини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда

© Sputnik / Виталий Аньков
Дунёда
Ҳавола олиш
617 0 0

АҚШ Туркияни F-35 дастуридан чиқарса, Анқара Россиядан "Су-35" қирувчи самолётларини сотиб олиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Туркия президенти Тоййиб Эрдўғон Россиядан Су-35 сотиб олиш масаласини ўйлаб кўрмоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости туркиялик ҳарбий манбааларга асосан.

“Туркия президенти Тоййиб Эрдўғон Россия таклифини ўйлаб кўрмоқда. Сотиб олиш ҳақида гапиришга ҳали эрта. Шундай қарор қабул қилинса бу  алоҳида элон қилинади”, - деди Туркия ҳарбий вакили.

Бир неча кун олдин “Ростех” бош директори Сергей Чемезов “Анқара Су-35 қирувчи самолётларига қизиқиш билдирса, биз уни етказиб беришга тайёрмиз” деган эди.

Эслатиб ўтамиз, Россиядан “С-400” зенит-ракета мажмуаларини сотиб олганидан сўнг АҚШ Туркияга F-35 қирувчи самолётлар етказиб бериш дастуридан чиқарилиши ҳақида огоҳлантирган эди. Шу биалан бир вақтда АҚШда таҳсил олаётган туркиялик учувчиларни ўқитиш тўхтатилган эди. 

Маълумот учун 2017 йилда Россия ва Туркяи 4та С-400 дивизиони етказиб бериш ҳақида шартнома имзолашган эди. Зенит ракета тизимларининг биринчи иккита дивизиони Туркияга 12 июль куни етказиб берилди.  

 

Асосий мавзулар