23:24 20 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Бывший король Малайзии Мухаммад V и Оксана Воеводина

Москва гўзали Малайзия собиқ қироли билан ажрашгани ҳақидаги миш-мишларга жавоб қайтарди

© Instagram / rihanapetra
Дунёда
Ҳавола олиш
144320

Оксана Воеводина Малайзия собиқ қироли Муҳаммад V билан ажрашгани ҳақидаги хабарлар юзасидан жавоб берди.

ТОШКЕНТ, 18 июл – Sputnik. “Мисс Москва-2015” ғолиби Оксана Воеводина  Малайзия собиқ қироли Муҳаммад V билан ажрашгани ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди.

Модель инстаграмда тегишли видео ролик жойлаштирди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Rihana Oksana Petra (@rihanapetra)

“Фарис доим менга ва оиламизга ғамхўрлик қилади, мен ҳам унга ғамҳўрлик қиламан. Албатта, мен унинг ҳаётида ёлғиз бўлишни ва умрим охиригача у билан бўлишни хоҳлайман”, - деди Воеводина.

Видеода модель турмуш ўртоғини севишини тан олади.

“Оилада асосийси – болалар, чунки улар бизнинг меросимиз”, - деб қўшимча қилди Муҳаммад V.

Бундан аввал ОАВларда Малайзия собиқ қироли Муҳаммад V россиялик, “Мисс Москва-2015” гўзаллик танлови ғолиби Оксана Воеводина билан ажрашгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Уларда ажралиш ҳақида ҳужжатлар Сингапур судига 22 июнь куни тақдим этилгани баён этилган.

Кейинчалик россиялик моделнинг адвокати Евгений Тарло бу хабарни рад этди.

Асосий мавзулар