01:41 20 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Антарктида

Аргентиналик олимлар Антарктидада турли кўкат етиштиришни бошлайди

CC BY 2.0 / NASA ICE / Brunt Ice Shelf
Дунёда
Ҳавола олиш
40910

Олимлар Антарктидада сунъий шароитда кўкат етиштиришади.

ТОШКЕНТ, 19 июл – Sputnik. Миллий агротехнологик институт (INTA) ва Патагонии миллий университети олимлари томонидан Антарктида жойлашган Марамбио станциясида турпроқсиз сунъий шароитда турли кўкатларни етиштириш учун модуль ўрнатилади. РИА Новости хабарига асосан.

Бунинг учун олти метр бўлган узунликдаги денгиз контейнердан фойдаланилади.

“Ҳозирги вақтда биз рукола, салат, петрушка, райҳон ва мангольд (лавлаги ўсимлиги) етиштирамиз. Бундан ташқари, биз тадқиқотга кашнич ўсимлигини ҳам қўшишни режалаштирдик”, - дейди INTA мутахассиси Хорхе Бирги.

Бу ўсимликлар базада ишлайдиган олим ва ҳарбийлар овқатланиши учун ишлатилади.

Ҳозирги вақтда Аргентина Антарктидада қатор илмий тадқиқотларни олиб бормоқда.

Асосий мавзулар