05:43 20 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Внеочередное пленарное заседание Верховной Рады Украины

Украинада муддатидан олдин парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда

© Sputnik / Николай Лазаренко
Дунёда
Ҳавола олиш
191 0 0

Украина Радасига сайловда 24 партиядан 3220 нафар депутатлар иштирок этмоқда. ДНР ва ЛНР аҳолиси сайловда иштирок этмайди.

ТОШКЕНТ, 21 июл – Sputnik. Украинада бугун муддатидан олдин парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда, РИА Новости хабарига асосан.

Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 8:00 дан 20:00 гача ишлайди. Сайловда 24 партиядан 3220 нафар депутатлар иштирок этмоқда.

Украина  қонунчилигига кўра Рада депутларининг ярми – партиялар берган рўйхатга асосан, иккинчи ярми эса – мажоритар округлардаги сайлов натижаларига кўра танлаб олинади. Сайловда фақат 5 %дан кўпроқ овоз тўплай олган партиялр иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Бу сафар Украина сайловларида Россия ҳамда ПАСЕ кузатувчилари таклиф қилинмаган. Шунингдек овоз бериш фақат Украинанинг Киев назорати остида бўлган ҳудудларида бўлиб ўтади. ДНР ва ЛНР ҳудудларида 10 миллионга яқин украиналиклар овоз бера олмайди.

 

Асосий мавзулар