03:48 14 Октябр 2019
Эфир
  • RUB145.75
  • EUR10354.03
  • USD9433.34
Танкер в Каспийском море

Эрон ҳибсга олган танкернинг экипажи соғ ва омон

© Sputnik / Дмитрий Коробейников
Дунёда
Ҳавола олиш
278 0 0

Эрон ҳибсга олган Британия танкерининг экипаж аъзолари ҳақида хабар тарқатди.

ТОШКЕНТ, 21 июл – Sputnik. Эрон ҳукумати 19 июль куни қўлга олинган Stena Impero танкерининг экипаж аъзолари соғ-саломат эканлигини ва уларга ҳеч қандай хавф таҳдид солмаётганини хабар қилди, РИА Новости хабарига асосан.

“Танкер хавфсиз жойда турибди, 23 нафар экипаж аъзолари унинг бортида. Улар орасида ҳиндистонликлар, россияликлар, филиппинлар ва латвияликлар бор. Уларнинг барчаси соғ-саломат. Уларга ҳеч қандай хавф таҳдид қилмаяпти”, - дейилган хабарда.

19 июл куни Эрон махсус кучлари Британия байроғи остида ҳаракатланаётган Stena Impero танкерини ҳибсга олиб Бадар-Аббас портига олиб келган эди. Эроннинг ушбу ҳаракатлари Британия ҳукумати буйруғи билан Эрон танкерининг ҳибсга олинишига қарши қўйилган қадам деб қабул қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 4 июль куни Гибралтар Эронга тегишли бўлган “Grace 1” кемасининг ҳибсга олиган эди. Суд танкер экипажини 15 августгача ҳибсга олган. Айблов – ЕИ санкцияларига риоя қилмаган ҳолда Суриядан нефт ташиш.

Юқорида номи келтирилган Stena Impero ҳам айнан шундай фаолият билан – яъни Суриядан нефт контрабандаси билан шуғулланаёган бўлган. Фақат у Британия байроғи остида ҳаракатланаётган бўлган.

Асосий мавзулар