03:25 16 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24

Siemens директори АҚШ раҳбариятини ирқчиликда айблади

© Sputnik / Михаил Климентьев
Дунёда
Ҳавола олиш
335 0 0

АҚШ президенти Дональд Трампнинг сомалилик аёл депутат Иллхан Омарга қарата айтган сўзлари - бутун дунёда кескин танқидга учрамоқда.

ТОШКЕНТ, 21 июл -  Sputnik. Германиянинг энг йирик компанияларидан бири бўлган Siemens концерни президент ва бош директори Джо Кэзер АҚШ “ирқчилик юзи” га айланиб бораётганидан афсусда эканини хабар қилди.

“Мени днёдаги энг муҳим сиёсий муассаса – “ирқчилик ва айирмачилик юзи”га айлиб бораётгани афсуслантирмоқда”, - деб ёзган Кэзер Twitterда.

Ушбу изоҳни Siemens директори АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг тарафдорларининг келиб чиқиши Сомалидан бўлган аёл депутат Иллхан Омарга қарата айтган сўзларидан кейин қолдирган.

“Мен АҚШда кўп йилллар яшаганман ва олдин ҳеч қачон кўрмган эркинлик, тоқатлилик ва очиқликнинг гувоҳи бўлганман”, - деб қўшимча қилган у.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президентини тез-тез танқид қилувчи демократ-депутат Ильхан Омарга Дональд Трамп “Агар АҚШ ҳукумати унга ёқмаётган бўлса уйига жўнатиб юборинглар” деган эди.

Асосий мавзулар