Туркманистон элчихонаси Бердимухамедов вафот этгани инкор қилди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтиш Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов
 Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркманистон элчихонаси Бердимухамедов вафот этгани ҳақидаги хабарларни мутлақ ёлғон деди.

ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Москвадаги Туркманистон элчихонаси Бердимухамедов вафот этгани ҳақидаги хабарларни тасдиқламади, Sputnik live каналига асосан.  

"Бу ёлғон, сохта хабар. Бу маълумот ҳақиқатга мутлақ тўғри келмайди", - деди Туркманистон элчихонаси вакили журналистлага.  

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин"Говорит Москва" радиостанцияси, сиёсатчи Аслан Рубаевнинг сўзларига асосан, Туркманистон президенти Гурбангули Бердымухамедов вафот этди, деб хабар тарқатган эди.

Шундан сўнг бир неча ОАВлар ва блогерлар шов-шув илинжида ушбу хабарни, тезлик билан кенг оммага тарқатиб юборишди. Ваҳоланки у расмий расмий Туркманистон ёки ушбу мамалкат ОАВлари томонидан тасдиқланмаган эди. 

Янгиликлар лентаси
0