Россияга мева ва савзавотларни олиб кириш қоидалари кучайтирилди

© Sputnik / Сергей Мальгавко / Медиабанкка ўтишСбор фруктов
Сбор фруктов  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги қоидалар барча транспорт воситалар, шунингдек почта жўнатмаларига тааллуқли бўлади.

ТОШКЕНТ, 22 июл – Sputnik. Россияда 19 августдан бошлаб чегара орқали қўл юкида мева, сабзавот ва гулларни олиб ўтишни тартибга солувчи янги қоидалар кучга киради.

Черешня на прилавке муниципального фермерского рынка Меркадо дош Лаврадореш в городе Фуншал на острове Мадейра. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондан Россияга 5 килограмгача мева олиб киришга рухсат берилди

Янги қоидаларга кўра, энди Россияга киришда ёки мамлакатдан чиқишда йўловчилар қўл юкида беш килодан ортиқ бўлмаган миқдорда мева ва сабзавотларни олиб кириши мумкин бўлади. Шунингдек, уч гулдастадан кўп бўлмаган гуллар олиб кириши ёки олиб чиқишига рухсат этилади, бунда ҳар бир гулдастада 15 тадан ортиқ гул (барг ёки ўсимликнинг бошқа қисмлари) олиб ўтишга рухсат берилади.  

Йирик партиялар учун чегарада фитосанитария сертификатлари керак бўлади. Агар улар бўлмаса – эгаси ҳисобидан товарлар ортга қайтарилади ёки йўқ қилинади.

Бу айниқса юқори фитосанитария хавфли маҳсулотлар: хурмо (финик), анжир, ананас, авокадо, гуава, манго, мангустин, олча, гилос, шафтоли, олхўри ва цитрус мевалар тегишли.

Бундан ташқари, чекловларга дўккакли, ёнғоқ ва сабзавотлар: помидор, турли карамлар, лавлаги, шолғом, редис, бодринг, турли хилдаги пиёз ва қулупнайларга тааллуқли.

Бу қоидалар Евросиё иқтисодий иттифоқ божхона чегарасини кесиб ўтувчи барча транспорт воситалар, сув, авиа, темир йўл ва автотранспорт, шунингдек, кема, самолёт, вагон-ресторан экипаж аъзоларига тааллуқли бўлади.

Янги қоидалар почта жўнатмаларига ҳам тегишли бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Росселхознадзор 5 мартда Ўзбекистондан қўл юкида умумий вазни беш килодан ортиқ бўлмаган миқдорда мева, сабзавот ва қуруқ меваларни олиб кириш бўйича кўп йиллик тақиқни бекор қилганди.

Янгиликлар лентаси
0