02:40 16 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Политолог-американист Рафаэль Ордуханян

Трамп Афғонистонда урушни тўхтата олмайди - Ордуханян

Sputnik
Дунёда
Ҳавола олиш
682 0 0

Душанба куни АҚШ президенти Доналд Трамп Покистон бош вазири билан учрашув чоғида Афғонистондаги вазият ҳақида тўхталди.

АҚШ президентининг сўзларига кўра, 7-10 кун ичида Афғонистондаги урушда ғалаба қозониши мумкин, бироқ буни истамайди, чунки бу операцияда 10 миллион киши ҳалок бўлиши мумкин.

АҚШ президентининг бу баёноти юзасидан сиёсатчи-америкашунос Рафаэл Ордуханян изоҳ берди.

“Аслида, Трамп терроризмга қарши курашиш баҳонасида АҚШнинг Афғонистонда бошлаган урушини тугата олмайди. Америкаликлар буни қандай қилишни билмайди, чунки улар фақат бузишни билади. Можарони якунлаш учун сиёсий ирода керак. АҚШ эса бунинг акси, авантюристик сиёсат олиб боради ва бутун дунё тушуниб турибди, америкаликлар айнан у ерда нимани тугатишга ҳаракат қилмоқда”, - деди сиёсатчи Sputnik радио эфирида.

Шу билан бирга, экспертнинг фикрига кўра, келажакда америкаликларнинг Афғонистондаги ҳаракатлари туфайли қон тўкилади.

Мутахассиснинг тўлиқ изоҳини қуйидаги подкаст орқали рус тилида тинглашингиз мумкин.

Асосий мавзулар