08:01 25 Январ 2020
Эфир
  • RUB155.06
  • EUR10585.77
  • USD9547.05
Дунёда
Ҳавола олиш
3118 0 0

Тўйиб ухламаслик турли касалликларни келтириб чиқариши ҳеч кимга сир эмас. Олимлар тўйиб ва мириқиб ухлашнинг оддий усулини маълум қилишди.

ТОШКЕНТ, 24 июл - Sputnik. Американинг Техас университети олимлари тўйиб ухлашнинг оддий усулини аниқлашди. Бу ҳақда MedicalXpress хабар қилмоқда.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, тезроқ уйқуга кетиш ва уйқу сифатини ошириш учун ётишдан олдин илиқ ванна қабул қилиш зарур.

Мутахассислар уйқу сифатини яхшилаш мавзусига бағишланган 5322 та тадқиқот маълумотларини ўрганиб чиқишди. Аксарият тадқиқотлар ванна қабул қилиш ўртача 10 дақиқага тезроқ ухлаб қолишга кўмаклашинини исботлаган.

Японияда соғлом уйқу учун ходимларга қўшимча маош тўлаш бошланди

Шу билан бирга, сув ҳарорати 40-43 даража илиқ бўлиши кераклиги қайд этилган.

Шунингдек, олимлар уйқуга кетишдан 90 дақиқа олдин ванна қабул қилиш кераклигини тавсия қилишган. Ана ўшанда қабул қилинган ванна мириқиб ухлашга замин яратади.

“Қотил-энага” руҳий касалхонага уйқусизлик туфайли тушиб қолганини айтди

Аввалроқ тўйиб ухламаслик ва тунги бедорлик ДНК тузилишининг зарарланишини келтириб чиқариши ҳақида хабар берган эдик.

Асосий мавзулар