14:16 22 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.70
  • EUR10553.06
  • USD9448.53

Санкт-Петербургдаги теракт буюртмачиси қаерда экани аниқланди

© Sputnik / Алексей Даничев
Дунёда
Ҳавола олиш
102201

2017 йилда Санкт-Петербург метросида уюштирилган теракт буюртмачиси айни дамда Суриянинг Идлиб шаҳрида экани маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 25 июл – Sputnik.  2017 йилда Санкт-Петербург метросида уюштирилган теракт буюртмачиси Суриянинг Идлиб шаҳрида бўлиши мумкин, деб хабар қилмоқда РИА Новости Москва суди прокурори Надежда Тихонованинг сўзларига асосан.

“Жиноят буюртмачиси – Сирожиддин Мухторов, иккинчи номи Абу Салах, айни дамда Суриядаги Идлиб шаҳрида бўлиши мумкин. У олдин Алепподаги ўқув марказини бошқарган, Интернет ва  ижтимоий тармоқларда террорчилик фаолиятини тарғиб қилиш билан шуғулланган”, - деди прокурор суд вақтида.   

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 3 апрел куни Санкт-Петербург метросининг "Сенная площадь" ва "Технологический институт-2" бекатлари орасида кучли портлаш содир бўлган эди.  Ўшанда террорчи ва 14 нафар тинч аҳоли қурбон бўлган эди.

Дастлабки маълумотларга кўра, теракт ижрочиси 22 ёшли Акбаржон Джалилов бўлган. Унинг фаолияти хориждан туриб бошқариб турилган. Ушбу жиноий иш юзасидан жами 11 киши ҳибсга олинган.

Асосий мавзулар