10:58 29 Январ 2020
Эфир
  • RUB153.89
  • EUR10541.66
  • USD9563.33
Дунёда
Ҳавола олиш
625 0 0

Тожикистон ва Қирғизистон раҳбарлари чегара ҳудудидаги аҳоли билан қўшма учрашув ўтказишди.

ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон қирғиз-тожик чегарасида учрашди. Бу ҳақда Қирғизистон раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда таъкидланишича, икки давлат раҳбари чегара ҳудудидаги аҳоли билан қўшма учрашув ўтказишган.

Маҳаллий аҳоли билан учрашувда икки давлат раҳбарлари тинчлик ва тотувлик, халқлар ўртасидаги кўп асрлик дўстликни сақлаш муҳимлигини қайд этдилар. Шунингдек, чегарадаги мавжуд бўлган барча муаммоларни бартараф этиш учун чора кўришга тайёр эканини таъкидладилар.

Маълум қилинишича, икки давлат етакчилари музокараларни давом эттириш учун Тожикистон Республикасининг Исфара шаҳрига йўл олишган.

Эслатиб ўтамиз, 22 июль куни Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида навбатдаги қуролли можаро юз берди. Қирғизистон давлат чегара хизмати маълумотига кўра, Тожикистон Ворух қишлоғи аҳолиси аҳоли пунктига кириш жойига байроқ ўрнатмоқчи бўлишган, Оқ-Сой (Қирғизистон) қишлоғи аҳли эса бунга қарши чиқишган. Оғзаки тортишув давомида томонлардан бири қурол ишлатган. Отишма оқибатида бир нафар тожикистонлик ўқитувчи ҳалок бўлди, 16 киши жароҳатланди, бир нафар милиция ходими оғир аҳволда.

Кейинчалик Тожикистон чегара хизмати ушбу воқеани Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ва Қирғизистон раҳбари Сооранбай Жээнбековнинг учрашуви арафасидан уюштирилган иғво деб атади.

Асосий мавзулар