14:05 29 Январ 2020
Эфир
  • RUB153.89
  • EUR10541.66
  • USD9563.33
Дунёда
Ҳавола олиш
255 0 0

Музокаралар Европа пойтахтларининг бирида кечиши маълум қилинган.

ТОШКЕНТ, 27 июл - Sputnik. Афғонистоннинг тинчлик масалалари бўйича вазири Абдул Салам Раҳимий тез орада "Толибон" радикал ҳаракати аъзолари билан тўғридан-тўғри музокаралар бошланиши ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда 1TV телеканали хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, музокаралар "европа пойтахтларининг бирида кечади". Раҳимий расмий Қобулни тақдим этувчи 15 кишидан иборат музокаралар гуруҳини шакллантириш бўйича маслаҳатлашувлар олиб борилаётганини айтди. 

Афғонистонда иккита қарама-қарши кучлар ўртасида тўғридан-тўғри тинчлик музокараларини ўтказиш масаласи турли майдонларда муҳокама қилинмоқда. Хусусан, Москвада 9 ноябрь куни ёпиқ форматда Афғонистон бўйича учрашув ўтказилди. Бу даражадаги халқаро учрашувда Дохадаги толиблар ҳаракати сиёсий офиси делегацияси иштирок этди. Афғонистондан бу анжуманда афғон ҳукумати ва толиблар ўртасидаги воситачи - Олий тинчлик кенгаши қатнашган эди.

Асосий мавзулар