Ливияда Украинаниг 2та Ил-76 ТД юк самолётлари йўқ  қилинди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишСамолет военно-транспортной авиации России
Самолет военно-транспортной авиации России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ливияда Украина авиакомпаниясининг 2та Ил-76 юк самолёти йўқ  қилинди, уларнинг бирининг экипажи ҳам қурбон бўлган.

ТОШКЕНТ, 28 июл – Sputnik. Ливиянинг Ал-Жуфра аэропортида Украина авиакомпаниясига тегишли бўлган 2та Ил-76ТД самолётлари йўқ қилинди, самолётлардан бирининг экипажи ҳам қурбон бўлган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Россия Давлат думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Алексей Пушков. - Sputnik Ўзбекистон
Пушков: АҚШ “ИД” учун Ливия “дарвозасини” очиб қўйиб, энди унга қарши курашмоқчи

Хабарда айтилишига кўра, ушбу самолётлар ҳукумат қўшинларининг ҳужуми натижасида йўқ қилинган. Маълумотлар аэро-фото суратлар билан тасдиқланган. Маълумки, Ал-Жуфра аэропорти айни дамда мухолифат кучлари қўлида ушлаб турилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, Украинанинг ООО "Европа Эйр" компаниясига тегишли бўлган ушбу икки самолёт, мухолифат кучларига қурол-яроғ етказиб бераётган бўлган.

Украина Давлат Авиация хизмати 26 июл соат 00:00дан бошлаб ООО "Европа Эйр" компанияси лицензиясини (UK 046) тўхтатиб қўйган. Украина ҳаво кемалари давлат реестрига кўра Европа Эйр 1990 – 1992 йилларда ишлаб чиқарилган бешта юк самолётларидан фойдаланиб келган: UR-BXS, UR-CMC, UR-CRN, UR-CRP и UR-EAB.

Янгиликлар лентаси
0