15:56 15 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24

Францияда баланд овозда қуриллайдиган бақалар устидан шикоят қилинди

© Sputnik / Алексей Никольский
Дунёда
Ҳавола олиш
128 0 0

Шаҳар ҳокимияти ҳам бу ишни текширишга бел боғлаган. Дервонинг сўзларига кўра, уйига ҳаттоки шаҳар ҳокими ўринбосари ҳам келган.

ТОШКЕНТ, 29 июл – Sputnik. Франциянинг шимолидаги маҳаллий ҳукумат ва полиция бир ойдан буён қўшнисининг боғидаги бақаларнинг баланд овозда қуриллашидан шикоят қилган фуқаронинг аризасини кўриб чиқмоқда, дея ёзади Voix du Nord газетаси.

Аррас шаҳрида истиқомат қилувчи Марк Дервонинг боғида баҳорда бир жуфт бақа пайдо бўлади ва аввалига ҳеч кимга зиёни тегмайди. Бироқ июнь ойида кўпайиш мавсуми бошланиши билан Леон ва Жозефина (бақалар лақаби) тунлари ўзларининг ҳис-туйғуларини жўшиб, баланд овозда қуриллаш йўли билан ифодалашни бошлашади. Натижада қўшниларидан бири ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ва ҳокимиятга одамнинг ғашига тегадиган шовқинни бартараф қилишни сўраб, ариза билан мурожаат қилади.

Июнь ойида фуқаронинг уйига икки нафар полициячи ташриф буюриб, бақаларнинг алоҳида яшаши учун шароит яратишини сўрашади. Дерво уларнинг кўпайиш мавсуми ниҳоясига етганини ҳисобга олиб, бу иш ўз-ўзидан ечимини топади деб ўйлайди.

Бироқ кейинчалик маълум бўлишича, мазкур иш ёпилмаган. 27 июль куни унинг уйига яна уч нафар полиция ходими ташриф буюради. Бундан ташқари, шаҳар ҳокимияти ҳам бу ишни текширишга бел боғлайди. Унинг сўзларига кўра, уйига ҳаттоки шаҳар ҳокими ўринбосари ҳам келган.

Бу масалани ҳал қилиш сифатида унга тунда бақаларни гаражга киритиб қўйиш тавсия қилинади. Ҳозирча Дерво ва унинг рафиқасига нисбатан юридик хусусиятга эга талаб қўйилмаган.

Бу йил ёзда Францияда ҳайвонларнинг қичқириғи билан боғлиқ суд ишлари кўпайди. Июль ойи ўртасида Уаза суди Коко лақабли хўроз эгасига 500 евро жарима тайинлади.

Шунингдек, эрта тонгда қичқириб, яқин атрофдаги кишиларни уйғотаётган Морис лақабли хўроз иши бўйича суд жараёни кетмоқда.

Асосий мавзулар