06:02 17 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24

Порошенко оиласи билан Украинани тарк этди

© Sputnik / Стрингер
Дунёда
Ҳавола олиш
664 0 0

Украинада собиқ президент Пётр Порошенко ва унинг жамоасига қарши 10 дан ортиқ жиноий иш қўзғатилган.

ТОШКЕНТ, 30 июл – Sputnik. Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко оиласи билан Туркияга жўнаб кетди. Бу ҳақда РИА Новости "Украинская правда" нашрига асосланган ҳолда хабар берди.

Хабарда ёзилишича, Порошенко жўнаб кетиш олдидан давлат томонидан ажратилган қўриқчилардан воз кечган

“Унинг оила аъзосининг бир қисми ўтган ҳафта мамлакатдан чиқиб кетди. Қолганлари ва Порошенко эса якшанба, 28 июль куни мамлакатдан чиқиб кетди. Истанбулга учишди”, - дейилади хабарда.

Нашр маълумотларига кўра, Порошенко давлат қўриқчиларидан воз кечиши тўғрисида ариза ёзган. Бироқ қанча муддатга воз кечишига ойдинлик киритилмаган. Украина қонунчилигига мувофиқ, собиқ президентларга бир умрга давлат томонидан қўриқчилар ажратилади.

Қайд этилишича, Порошенко нашрга аввалроқ дам олиш учун хорижга кетмоқчи эканлигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Украина Давлат тергов бюроси директори Роман Труба Порошенко ва унинг жамоасига қарши 11 та жиноий иш қўзғатилганини маълум қилгани хабар қилинган эди. 

Асосий мавзулар