00:52 18 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Улыбка

Олимлар тиш учун зарарли ичимликларни маълум қилишди

CC0 / Unsplash.com / Giorgio Encinas
Дунёда
Ҳавола олиш
2046 0 0

Қайси ичимликлар инсон тишларига зарар етказади? Тишларни соғлом сақлаш учун нима қилиш керак?

ТОШКЕНТ, 30 июл – Sputnik. Ширин ичимликлар инсон тишларига зарар етказади. Бу ҳақда Польшадаги Варшава тиббиёт университети ходимлари томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижалари далолат бермоқда. Тадқиқот натижалари International Journal of Environment and Health журналида чоп қилинган.

Олимлар таркибида шакар ўрнини босувчи сунъий бирикмалар (ксилит, эритрит, стевия) бўлган ва хушбўйлаштирилган ичимликларнинг тиш эмал қаватига қандай таъсир кўрсатишини ўрганиб чиқишди.

Маълум бўлишича, шакар ўрнини босувчи сунъий бирикмалар глюкоза-фруктоза шарбати каби тиш емирилишига сабабчи бўлар экан.

Гап шундаки, бундан бир неча йил илгари Мельбурн университети (Австралия) тадқиқотчилари таркибида кислотали қўшимчалар (лимон кислотаси – Е330, фосфор кислотаси – Е338) бўлган ичимликлар тиш эмалини 30-50% га юмшатишини аниқлаган эдилар.

Демак, шакарсиз ичимликлар ширин ичимликлар каби тишларга бирдек зарар етказади.

Олимлар таркибида лимон кислотаси – Е330 ва фосфор кислотаси – Е338 бўлган ичимликларга эътибор қаратишни тавсия қилишади. Ҳатто лимон шарбати ҳам тиш эмалига зарар етказиши мумкин.

Ўз-ўзидан ширинлаштирилган ва таркибида кислота бўлган ичимликларни ичиш керак эмасми, деган савол туғилиши табиий. Тиш шифокорлари бундай ичимлик ичгандан кейин тиш тозаламасликни маслаҳат беришади. Бир неча соат ўтгандан сўнг тозалаш мақсадга мувофиқ. Чунки бундай ичимликлар тиш эмали қаватини юмшатади ва тиш чўткаси унга зарар етказиши мумкин.

Газли ичимликлар ва эрта ўлимлар орасидаги боғлиқлик маълум қилинди – тадқиқот

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тишда ҳосил бўладиган бактериялар қатламининг ошиши йўғон ичак саратонининг ривожланишини жадаллаштириши ҳақида маълум қилган эдик.

Асосий мавзулар