Тожикистон ҳам автомобил ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

© Sputnik / Игорь Руссак / Медиабанкка ўтишПроизводство новой модели Ford Focus во Всеволожске
Производство новой модели Ford Focus во Всеволожске - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эмомали Раҳмон Тожикистонда Япония ва Германия автомобилларини ишлаб чиқаришни буюрди  

ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Рахмон Саноат вазирлигига германиялик ва япониялик автомобил ишлаб чиқарувчилар билан музокаралар олиб бориб, уларни республикага жалб қилиш ва жаҳон бозори талабларига жавоб берадиган автомобиллар ишлб чиқаришни буюрди. Бу ҳақида Sputnik мухбирига Тожикистон Саноат ва янги технологиялар вазири Заробиддин Файзуллозода хабар қилди. 

“Бизнинг қўшниларимиз – Ўзбекистон ва Қозоғистон  автомбил ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналарга эга. Биз ҳам шундай бўлишини хоҳлаймиз, лекин бунинг учун биз кўп ишлашимиз керак, хорижий сармояларни жалб қилишимиз керак”, дейди вазир.

Заробиддин Файзуллозода айтишига қараганда, Германия ва Япония компаниялари автомобилларини ишлаб чиқаришни тезда амалга ошириш мушкул бўлсада, дастлаб республикада автомобилларни қисман ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мумкин. Бу ўз корхонаси ва янги иш ўринлари яратишга ёрдам беради.

“Обрўйли компанияларни республикага жалб этиш бу осон иш эмас албатта. Лекин Тожикистонда ҳеч бўлмаса битта автомобил ишлаб чиқарувчи бўлиши керак, чунки Тожикистон бозорида бунга катта талаб бор”, - дейди вазир.

Ундан ташқари Файзуллозода бугун Тожикистонда трактор, автобус ва юк машиналари ишлаб чиқарилиб Афғонистон ва Ўзбекистонга экспорт қилинаётганини қайд этди.

Янгиликлар лентаси
0