12:53 22 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30

Саудия Арабистонида аёлларга ёлғиз саёҳат қилиш ҳуқуқи берилди

© AFP 2018 / Yousef Doubisi
Дунёда
Ҳавола олиш
246 0 0

Янги қонунчиликка кўра, эндиликда 21 ёшга тўлган аёллар эркак васийнинг розилигисиз мустақил равишда паспорт олиб, хорижга чиқиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 2 авг – Sputnik. Саудия Арабистони ҳукумати мамлакат аёллари томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган ишлар рўйхатини кенгайтирди.

Янги қабул қилинган қонунчиликка кўра, эндиликда 21 ёшга тўлган аёллар эркак васийнинг розилигисиз мустақил равишда паспорт олиб, хорижга чиқиши мумкин. Бундан олдин аёллар хорижга чиқиш учун турмуш ўртоғи, отаси ёки акаси томонидан рухсат берилиши керак бўлган.

Бундан ташқари қизлар вояга етмаганлар учун васий бўлиш, шунингдек, янги туғилган фарзандини давлат органлари орқали рўйхатдан ўтказиш имконига ҳам эга бўлди.

Ижтимоий соҳада енгилликлар қирол Салман бин Абдел Азиз Ал-Сауд 2015 йилда ҳукумат тепасига келиши ва 2017 йилда унинг 31 ёшли ўғли Муҳаммал бин Салман тахт вориси этиб тайинлаши билан билан бошланди.  

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил февраль Саудия Арабистонида аёлларга мустақил равишда автомашина ҳайдаш ҳуқуқи берилганди.

Асосий мавзулар