13:13 22 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Д.Трапм и М.Пенс встретились с избирателями в штате Пенсильвания

Трамп Европага минглаб ИШИД жангарилари билан таҳдид қилди

© Sputnik / Кейтлин Оукс
Дунёда
Ҳавола олиш
770 0 0

АҚШ президенти ИШИД террорчилик ташкилотининг қўлга олинган барча жангариларини Европага олиб кетмайдиган бўлса, уларни қўйиб юборишга тайёрлигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 2 авг – Sputnik. АҚШ президенти Доналд Трамп ИШИД* террорчилик ташкилотининг қўлга олинган барча жангариларини Европага олиб кетмайдиган бўлса, уларни қўйиб юборишга тайёрлигини маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.

“Биз ИШИДнинг минглаб жангариларини ушлаб турибмиз ва Европа уларни олиб кетишини хоҳлаймиз. Агарда улар бундан бош торца, уларни Европага қўйиб юборишга мажбур бўламиз”, - деди Трамп.

Унинг сўзларига кўра, Сурия ва Ироқда жанг қилган европаликлар сони икки ярим мингга яқин.

”Биз уларни Европа олиб кетишини истаймиз, чунки улар ортга - Европага қайтаётган эди”, - деди АҚШ етакчиси.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал сенатор Трампга Гуантанамода ИШИД жангарилар учун ҳарбий қамоқхона очишни таклиф қилишганди.

(*Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот)

Асосий мавзулар