10:57 29 Январ 2020
Эфир
  • RUB153.89
  • EUR10541.66
  • USD9563.33
Дунёда
Ҳавола олиш
26710

Гумон қилинувчи отишмани содир этишдан олдин Twitter᾽даги саҳифасида Янги Зеландиядаги масжидларда содир этилган ва 50 кишининг ўлими ҳамда 50 кишининг жароҳатланишига олиб келган терактни қўллаб-қувватлаши ҳақидаги манифестни эълон қилган.

ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. АҚШнинг Эл-Пасо шаҳридаги (Техас штати) супермаркетда отишма содир бўлди. Отишма оқибатида 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Мексика президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадорнинг маълум қилишича, қурбонлар орасида 3 нафар мексикалик ҳам бор. 

Эл-Пасо полиция бошлиғи Грег Аллен 26 киши яраланганини маълум қилган.  

Отишма шанба, 3 август куни Эль-Пасо шаҳридаги Walmart савдо марказида юз берган. Полиция отишмада гумон қилинган бир кишини қўлга олган.

​NBC телеканали хабарига кўра, Далласда яшовчи 21 ёшли эркак қўлга олинган. Полиция бошлиғи Грег Аллен гумонланувчи қўллаган қурол турини айтишдан бош тортган, бироқ баъзи материалларда у АК-47 автомати билан тасвирланганини маълум қилган. Шунингдек, Аллен гумонланувчи воқеа жойида полицияга таслим бўлгани тасдиқлаган.

Полиция ҳужум қилган шахснинг нима сабабдан бу жиноятга қўл ургани ҳозирча аниқланмаганини маълум қилди.

Қайд этилишича, гумон қилинувчи отишмани содир этишдан олдин Twitter᾽даги саҳифасида Янги Зеландиядаги масжидларда содир этилган ва 50 кишининг ўлими ҳамда 50 кишининг жароҳатланишига олиб келган терактни қўллаб-қувватлаши ҳақидаги манифестни эълон қилган.   

Асосий мавзулар