15:41 09 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Дунёда
Ҳавола олиш
108810

Ҳиндистонда шифокорлар етти ёшли болакайнинг 526 та ортиқча тишини суғуриб ташлашди.

ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. Ҳиндистонда шифокорлар етти яшар болакайнинг  526 та ортиқча тишини суғуриб ташлашди. Бу ҳақда РИА Новости Times of India нашрига таяниб хабар берди.

Хабарда ёзилишича, болакай пастки жағидаги кучли оғриқдан шикоят қилган. Компьютер томографияси ва рентген текширувлари боланинг оғзида майда рудиментар тишлар бўлган шиш борлигини кўрсатган.

Шифокорлар уни зудлик билан операция қилиш кераклигини айтишган ва бир неча соат давомида ортиқча тишларни суғуриб ташлашган.

Ушбу ғайритабиий ҳолатнинг сабаби ҳозирча аниқланмаган. Шифокорлар бу ирсий касаллик деб тахмин қилишмоқда, бироқ маҳаллий жойдаги нурланишлар таъсирида бундай ҳолат юзага келгани хам истисно қилинмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистонда оёқлари чатишиб кетган - “сув париси” кўринишидаги чақалоқ дунёга келгани хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар