16:22 13 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Дунёда
Ҳавола олиш
717 0 0

Италия бош вазири ўринбосари ва ички ишлар вазири Маттео Сальвини Россия етакчиси Владимир Путинни буюк президент деб атади.

ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. Италия бош вазири ўринбосари ва ички ишлар вазири Маттео Сальвини Россия етакчиси Владимир Путинни буюк президент деб атади. Бу ҳақда ANSA хабар қилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, у Рим ва Москва ўртасидаги муносабатларни яхшилаш устида иш олиб бормоқчи.

“Путин – буюк президент. Мен буни шундай ўйлаганим учун айтяпман, айрим газеталар таъкидлагандек менга пул тўлаганлари учун эмас”, - дея қайд этди Маттео Сальвини.

Шунингдек, Сальвини АҚШ президенти Дональд Трамп, Бразилия президенти Жаир Болсонару ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан фаолиятини юқори баҳолаган.

Асосий мавзулар