17:03 13 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Дунёда
Ҳавола олиш
787 0 0

Россия ФВВ Сибирдаги ўрмон ёнғинларининг асосий сабабини очиқлади.

ТОШКЕНТ, 05 авг – Sputnik. Сибирдаги ўрмон ёнғинларига оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш сабаб бўлган. Бу ҳақда РИА Новости Россия ФВВ раҳбари ўринбосари Игорь Кобзев сўзларига асосланиб хабар қилмоқда

© Sputnik / Павел Львов

Қайд этилишича, ёнғинларнинг аксарияти йўл яқинида содир бўлган.

ФВВ маълумотларига кўра, минтақада кузатилган қуруқ чақмоқлар ёнғин чиқишининг асосий сабаби бўлмаган.

Россиянинг Сибирь ўлкасида кучли ўрмон ёнғинлари содир бўлмоқда. Ушбу муносабат билан Россиянинг қатор ҳудудларида фавқулодда ҳолат жорий қилинган. Ҳозирда ўрмон ёнғинларининг умумий майдони 2,8 миллион гектардан зиёдни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп россиялик ҳамкасби Владимир Путинга қўнғироқ қилиб, Сибирдаги ўрмон ёнғинларига қарши курашда ёрдам таклиф қилгани хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар