Ўзбекистон “Танк биатлони”да умумжамоа ҳисоби бўйича биринчи

Oбуна бўлиш
Бешинчи халқаро армия ўйинларининг диққат марказида турган “Танк биатлони” мусобақаси борган сари қизғин тус олмоқда.

ТОШКЕНТ, 7 авг – Sputnik. Ўзбекистон“Танк биатлони”да умумжамоа ҳисоби бўйича ҳамон биринчи, деб хабар қилмоқда Мудофаа вазирлиги.

Мазкур босқичда Т-72 Б-3 танкини бошқариш, тўсиқлардан ўтиш, белгиланган нишонларни яксон қилиш ва имкон қадар қисқа муддатда финиш чизиғига етиб келиш вазифаси юклатилди. Ўзбекистон шарафини катта лейтенант Муҳиддин Нуриддинов бошчилигидаги экипаж аъзолари муносиб ҳимоя қилишди.

Таъкидлаш жоизки, ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар тарихда илк бор “Танк биатлони” мусобақасида иштирок этмоқда.

Умумий ҳисобда экипаж механик ҳайдовчиси кичик сержант Авазбек Мустафоқулов Т-72 Б-3 танкини 73 км/соат тезлик билан ҳар бир тўсиқдан беталофат олиб ўтиб, томошабинлар эътиборига сазовар бўлди.

© SputnikКоманда Узбекистана одержала победу в "Танкового биатлона" на АрМИ-2019
Ўзбекистон “Танк биатлони”да умумжамоа ҳисоби бўйича биринчи - Sputnik Ўзбекистон
Команда Узбекистана одержала победу в "Танкового биатлона" на АрМИ-2019

“Шундай қилиб катта лейтенант Муҳиддин Нуриддинов бошчилигидаги экипаж аввалги экипажга нисбатан 1.30 дақиқа тезироқ фарқ билан финиш чизиғига етиб келди.  Қувонарлиси ушбу беллашувда ҳам юртдошларимиз умумжамоа ҳисобида ҳамон биринчиликни қўлдан бой бергани йўқ”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, “Танк биатлони” мусобақасининг иккинчи гуруҳида жами 11 та жамоа иштирок этмоқда. Ўзбекистонликлар иштирокидаги кейинги баҳслар 8 август куни бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0