04:07 12 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77

Россияда талаб юқори бўлган касблар маълум қилинди

© Sputnik / Александр Кряжев
Дунёда
Ҳавола олиш
523 0 0

Россияда 2019 йилда талаб юқори бўлган касблар маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. Россияда 2019 йилда талаб юқори бўлган касблар маълум қилинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, Россияда 2019 йилда сотувчи, ошпаз, касб таълим ўқитувчиси ва ҳуқуқшунос  касбларига талаб юқори бўлган.

Шунингдек, биринчи ўнликка ижтимоий иш бўйича мутахассис, харид бўйича мутахассис, қўшимча таълим ўқитувчиси, ҳамшира, иш юритувчи, бухгалтер ва педагог-дефектолог касблари киритилган.

Тадқиқот малакали ишчилар ва ўрта бўғин мутахассисларга талаб юқори бўлган касбларни аниқлаш бўйича дастлабки сўров натижаларига асосланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиядаги энг оммабоп касблар маълум қилингани хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар