22:44 25 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Председатель ГКНБ Кыргызстана Орозбек Опумбаев

Қирғизистон МХДҚ раҳбари Атамбаевни давлат тўнтаришига тайёргарлик кўришда айблади

Фото / пресс-служба ЖК
Дунёда
Ҳавола олиш
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қўлга олиниши (30)
420 0 0

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари собиқ президент Алмазбек Атамбаев давлат тўнтариши амалга оширмоқчи бўлганини айтди.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Орозбек Опумбаев собиқ президент Алмазбек Атамбаев давлат тўнтаришини амалга оширмоқчи бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилмоқда.

“Унга қон керак эди. Давлат тўнтаришини амалга ошириш учун қон керак эди – ана ўшанда у ҳукуматни айбдор қилган бўларди. Мен унинг ниятлари ҳақида расман маълум қиляпман”, - деди Опумбаев.

Эслатиб ўтамиз, 7 август куни кечқурун Кой-Таш қишлоғида ГКНБ спецнази Атамбаевни қўлга олиш бўйича операцияни амалга оширишга уринди, аммо штурм собиқ президент тарафдорлари томонидан йўққа чиқарилган эди. 8 август куни ҳуқуқ тартибот органлари такрорий штурмни амалга оширдилар, оқибатда сиёсатчи таслим бўлди. Сал вақт ўтиб, Атамбаевнинг тарафдорлари куч ишлатиш йўли билан тарқатила бошланди. Сўнгги маълумотларга кўра, икки кунлик тўқнашувларда 136 киши жабрланган, спецназ ходими эса ўқ билан яраланиш оқибатида ҳалок бўлган.

Мавзу:
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қўлга олиниши (30)

Асосий мавзулар