18:19 17 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Мясо

Тожикистон ҳукумати гўшт нархини пасайтириш чораларини кўрди

Sputnik / Рамиз Бахтияров
Дунёда
Ҳавола олиш
574 0 0

Тожикистон ҳукумати бозорларда гўшт нархини пасайтириш чораларини кўрди.

ТОШКЕНТ, 14 авг – Sputnik. Тожикистон ҳукумати чорва моллари ва барча зотдор моллар учун мамлакатга олиб кириладиган озуқани ҚҚС ва импорт божидан озод қилди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар қилди.

Таъкидланишича, Тожикистон ҳукумати бозорларда гўшт нархини пасайтириш чораларини қабул қилмоқда. Республика ҳукумати чорва мол учун импорт қилинадиган озиқа учун имтиёзларни тақдим этди.

Душанбе бозорларида мол гўшти – 52 сомони (5,5 $), қўй гўшти – 50 сомони (5,2 $), товуқ гўшти – 23 (2,4 $) сомони ташкил қилади.   

Асосий мавзулар