Британияда келин-куёв ўз тўйида меҳмонларни овқат қолдиқлари билан сийлади

© Sputnik / Константин ЧалабовДевушка с фастфудом
Девушка с фастфудом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таомномада товонбалиқ ва олабуға балиқлари, новвос гўшти, чўчқа қовурғалари, товуқ гўшти, шунингдек вегетарианлар учун тайёрланган овқатлар бўлган

ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Буюк Британияда ёш келин-куёвлар тўйда меҳмонларни овқат қолдиқлари билан сийлашди. Меҳмонлар бу ҳақда олдиндан огоҳлантирилмаган, деб хабар қилмоқда Daily Mirror нашри.

Памирский завтрак - Sputnik Ўзбекистон
Ифторлик учун таом тайёрламади: қувайтлик эр хотини устидан полицияга шикоят қилди

Хабарда айтилишича, Кейли ва Жо Тилстонлар турмуш қуришлари муносабати билан уюштирилган банкетда меҳмонларни ресторанлардан олиб келинган овқат қолдиқлари билан сийлашган. Таомномада товонбалиқ ва олабуға балиқлари, новвос гўшти, чўчқа қовурғалари, товуқ гўшти, шунингдек вегетарианлар учун тайёрланган овқатлар бўлган. Юз берган воқеани улар ҳаммадан сир сақлаган. Фақат банкет охирида келин-куёв меҳмонларга тамадди овқат қолдиқларидан ташкил топганини айтишган.

Дастурхондаги таомларнинг келиб чиқиши айрим меҳмонларни шок ҳолатига солган бўлса-да, аммо эълондан сўнг қўшимча сўраганлари ҳам бўлган.

Кейли ва Жонинг сўзларига кўра, қайта ишлаш ва такроран фойдаланиш эвазига ахлат миқдорини қисқартиришга эришиш мумкин. Бундан ташқари, қолдиқлардан иборат банкет одатийга нисбатан беш баробар арзонга тушган.

Таъкидланишича, келин-куёв никоҳ базмига 280 киши таклиф этилган бўлган.

Янгиликлар лентаси
0