23:13 20 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00

Концертда ярим яланғоч кийинган Лопес мусулмонлар ғазабини келтирди

© AFP 2018 / Ethan Miller/Getty Images for ABA
Дунёда
Ҳавола олиш
292320

Таниқли поп-юлдуз Лопес Мисрда ўтказилган концертда жуда очиқ либосларда саҳнага чиқди.

ТОШКЕНТ, 15 авг – Sputnik. Мисрда америкалик хонанда Женнифер Лопес концерт берди. Хонанданинг концертда ўзини тутиши, кийган кийимлари ушбу мамлакатда кўплаб аҳолининг ғазабини келтирди.

Гап шундаки, поп-юлдуз Ғарб мамлакатларида берган концертларда кийган либосларда саҳнага чиқди.

© Sputnik / Evgeny Odinokov
Американская певица Дженнифер Лопес на концерте в Москве

Cairo24 нашри ёзишича, мирслик адвокат Самир Сабри бу масала юзасидан шикоят ёзган.

Адвокат таъкидлашича, аҳолиси кўпчилиги ислом динига эътиқод қиладиган мамлакатда хонанда ярим яланғоч ҳолда  ўзини намойиш қилиши мутлақо мумкин эмас. Бундан ташқари, қўшиқчи бундай “намойиш”ни зулҳижжа ойининг сўнгги 10 кунида, бутун дунёдан мусулмонлар Маккага ҳажга келган вақтда амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, бундан илгари Москвадаги концерт пайтида хонанда Жей Лонинг либоси йиртилиб кетганди.

Асосий мавзулар