Интернетга қизиқиш ўсмирларни соғлиғи ва бахтидан маҳрум қилади – Лондон олимлари

© Sputnik / Владимир ПесняФинал Всероссийского конкурса "Юная российская красавица 2017"
Финал Всероссийского конкурса Юная российская красавица 2017 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мутахассисларнинг тавсияларига кўра, ота-оналар фарзандларига уйқудан олдин ижтимоий тармоқларда ўтирмаслик, бу соғлиқ учун ўта хавфли эканлигини тушунтириши лозим.

ТОШКЕНТ, 15 авг – Sputnik. Интернетга қизиқиш ўсмирларнинг уйқуси ва бахтдан маҳрум қилади, деб хабар қилди The Lancet тиббиёт журнали.

Информационные технологии - Sputnik Ўзбекистон
Интернет-фирибгарлар ўзбекистонликларни қандай чув туширмоқда?

Лондон университет коллежининг болалар соғлиғи институти ва Лондон Империал коллежи тиббий институти олимлари кунига уч мартадан кўп ижтимоий тармоқларга кирадиган болаларда ўзини бахтсиз ҳис қилиш, безовта бўлиш, ҳаётдан нолиб яшаш ҳолатлари аниқланди. Бу ўсмирлар ёмон ухлайди ва жисмоний соғлиғи заифлашади.

Гап ижтимоий тармоқда эмас, ўсмирлар интернетдан жуда эрта фаол фойдаланишни бошлайди.

Мутахассислар уч йил давомида 13 дан 16 ёшгача бўлган 13 минг нафар ўсмирнинг ҳаёт тарзи, интернетдаги фаоликлари ва соғлиғи аҳволи ҳақида маълумотларни тўплашни кузатишган.

Шу вақт давомида вояга етмаган болалар ижтимоий тармоқлардан кўпроқ фойдаланишни бошлашган.  

Агар 2013 йилда уларнинг ярмидан ками кунига бир неча марта интернетга кирган бўлса, 2015 йилга келиб уларнинг деярли 70 фоизи фаол фойдаланувчига айланган.

Ўғил болалар орасида фаол фойдаланувчиларнинг сони 43 фоиздан 69 фоизга ортган. Қизлар сони эса 51 фоиздан 75 фоизгача ошган. Улар энг кўп  Facebook, Instagram, Twitter, Snapchat, WhatsApp, бошқа тармоқлар ва мессенджерларга киришган.

Социальные сети - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонликлар қайси ижтимоий тармоқни ёқтиришлари маълум бўлди

Олимлар ота-оналарга тегишли маслаҳатларни беришди.

“Фарзандларнинг ижтимоий муҳитидан онлайн ҳам, реал ҳаётидан ҳам хабардор бўлиш зарур. Уларга смартфонда доимий равишда ўтирмасликни ўқтиришдан кўра, уларни ётишдан олдин қурилмаларни ётоқхонага олиб кирмасликка ишонтириш керак. Шунда улар яхшироқ ухлашади”, - дейилган мақолада.

Мутахассислар ёшларга реал ҳаётда дўстлар билан алоқани йўқотмасликлари ва ўз уйқусини кузатиб боришни маслаҳат беришди.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Sputnik ўзбекистонликлар қайси ижтимоий тармоқни ёқтиришлари ҳақида

хабар қилганди. Ўзбекистонликлар наздида энг оммабоп ижтимоий тармоқлар булар Telegram ва YouTube. Instagram, Facebook, ВКонтакте, Одноклассники, Linkedln, Twitter, Snapchatга талаб унчалик катта эмас.

Янгиликлар лентаси
0