15:55 15 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Гренландия.

Трамп дунёда энг катта бўлган оролни сотиб олмоқчи

© Flickr/ mariusz kluzniak
Дунёда
Ҳавола олиш
488 0 0

АҚШ президенти Дональд Трамп дунёда энг йирик бўлган оролни сотиб олиш истаги борлигини айтди.

ТОШКЕНТ, 15 авг – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп дунёда энг йирик, Данияга тегишли бўлган орол – Гренландияни сотиб олиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда РИА Новости Wall Street Journal нашрига асосан хабар берди.

Шунингдек, Арктикада АҚШ ҳарбийлари сонини кўпайтириш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.

Вашингтон Гренландияни сотиб олиш биринчи уриниш эмас, иккинчи жаҳон урушидан кейин АҚШ президент Гарри Трумэн Данияга орол учун 100 миллион доллар таклиф қилган эди. Бироқ бу Дания ҳукумати томонидан рад этилди.

Гренландия Ташқи ишлар вазирлиги Трампнинг ғояси бўйича изоҳ берди.

“Гренландия минерал, тоза сув, муз, балиқ, денгиз маҳсулотлари, қайта тикланадиган энергия каби қимматли манбаларга бой, туризм ривожлантириш учун истиқболли йўналиш ҳисобланади. Биз сотувга эмас, бизнес учун очиқмиз”, - дейилган Гренландия ТИВ хабарида.

Асосий мавзулар