15:02 15 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63

Исроил бош вазири рафиқаси самолётда жанжал кўтарди

© Sputnik / Алексей Витвицкий
Дунёда
Ҳавола олиш
599 0 0

Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяҳу рафиқаси Киевга учиш чоғида самолёт бортида жанжал кўтарди. Бу ҳам камлик қилгандек, Киев аэропортида унга узатилган нонни татиб кўрмасдан, ерга улоқтирди.

ТОШКЕНТ, 19 авг - Sputnik. Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяҳу рафиқаси Сара Нетаньяҳу Киевга учиш чоғида самолёт бортида жанжал кўтарди. Бу ҳақда “Вести Израиля" нашри хабар қилди.

Хабарда қайд этилишича, Сара Нетаньяху хоним ҳаво кемаси командирини у самолётга чиққанида муносиб равишда олқишлаб, қарши олмаганлиги учун койиган.

Нетаньяҳу хоним ғазабланиб ўрнидан сапчиб турган ва учувчилар кабинаси томон йўл олган. Бироқ у ерга киритилмаган, бу эса бош вазир рафиқасини янада жаҳлини чиқарган.  Натижада самолёт командири уларни яна бир бор қутлашга мажбур бўлган.

Таъкидланишича, аслида учувчилар уларни қутлашган, бироқ буни Нетаньяҳу хоним эшитмаган ва бу жанжалга сабаб бўлган.

Жанжал бу билан якунланмаган. Киевда Нетаньяҳу рафиқаси билан самолётдан тушган вақтда украин қизлари миллий либосда, нон ва туз билан уларни қарши олишган. Бош вазир нондан бир бўлак синдириб, татиб кўрган. Шундан сўнг нон бўлагини рафиқаси Сарага узатган, лекин у нонни татиб кўрмасдан, ерга ташлаб юборган.

Бугун Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяҳу расмий ташриф билан Украинага келди.

Асосий мавзулар