Нетаньяҳу Киевда рафиқаси нега нонни татиб кўришдан бош тортганига изоҳ берди

© Sputnik / Ирина Калашникова / Медиабанкка ўтишПремьер-министр государства Израиль Биньямин Нетаньяху
Премьер-министр государства Израиль Биньямин Нетаньяху - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кеча Киев аэропортида Исроил бош вазири рафиқаси унга узатилган нонни татиб кўришдан бош тортиб, ерга ташлаб юборган эди.

ТОШКЕНТ, 20 авг – Sputnik. Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяҳу Киев аэропортида содир бўлган ҳодисага изоҳ берди ва рафиқаси Саранинг хатти-ҳаракатида Украинага бўлган ҳурматсизликни изламасликка чақирди.

Премьер-министр Израиля Биньямин Нетаньяху и его супруга Сара Нетаньяху  - Sputnik Ўзбекистон
Исроил бош вазири рафиқаси самолётда жанжал кўтарди

Facebook᾽даги саҳифасида эълон қилинган видео мурожаатида рафиқаси ташриф олдидан айнан Украина байроғи рангларидаги либосларни танлаганини маълум қилган ва бу Украинага бўлган ҳурматини билдиради.

Исроил бош вазирининг таъкидлашича, агар “нон билан бўлган ҳодиса” бўлмаганида, унинг Украинага ташрифи ОАВлардан бу қадар кенг ёритилмаган бўларди.

“Биз диққатни жалб қилишнинг усулини кашф қилганга ўхшаймиз. Давом эттирамиз”, - деган Бенямин Нетаньяҳу.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Киевда Бенямин Нетаньяҳу рафиқаси билан самолётдан тушган вақтда украин қизлари миллий либосда, нон ва туз билан уларни қарши олишгани, бош вазир рафиқаси унга узатилган нонни татиб кўришдан бош тортиб, ерга ташлаб юборгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0