Атамбаев қачонгача тергов ҳибсхонасида қолиши маълум бўлди

© Владимир АстапковичПрезидент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев
Президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Суд Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга нисбатан қўлланган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини узайтириш масаласини кўриб чиқди.

ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев Қирғизистон Республикаси миллий хавфсизлик қўмитаси (ГКНБ) тергов ҳибсхонасида 26 октябрга қадар қолади. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон Атамбаев адвокати Сергей Слесаревнинг сўзларига таяниб хабар қилди.

Президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев   - Sputnik Ўзбекистон
Атамбаев оиласи номида бўлган мол-мулк хатлаб қўйилди

Бугун Первомайск туман суди Қирғизистон Республикаси миллий хавфсизлик қўмитаси биносида сайёр суд ўтказди ва Атамбаевнинг қамоқда сақлаш муддатини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Атамбаевнинг ҳисбга олиниши

7 август куни кечқурун Кой-Таш қишлоғида ГКНБ спецнази Атамбаевни қўлга олиш бўйича операцияни амалга оширишга уринди, аммо штурм унинг тарафдорлари томонидан йўққа чиқарилди. 8 август куни ҳуқуқ тартибот органлари такрорий штурмни амалга оширдилар, оқибатда сиёсатчи таслим бўлди. Худди шу куни 26 август санасига қадар Атамбаевни ГНКБ СИЗОсида қолдириш қарори қабул қилинди. Шунингдек, унинг бир неча тарафдорлари ҳам ҳибсга олинган.

Атамбаев 14та жиноий иш бўйича айбланмоқда. Собиқ президент адвокати сўзларига кўра, Атамбаев тергов бошланган кундан бошлаб бирорта саволга жавоб бермаган, сабаби ўзига қарши амалга оширилаётган ҳаракатлар ноқонуний, деб ҳисоблайди.

Янгиликлар лентаси
0