ТОШКЕНТ, 21 авг – Sputnik. Франциялик модель ва актриса Тилан Блондо Кариб денгизида жойлашган Сен-Бартел оролида тасвирга олган фото-суратлар билан ўртоқлашди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
“Чиройли манзара” – деб ёзган 18 ёшли модель.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Тилан Блондо 6 ёшида биринчи марта подиумга чиқди. Ўша вақтда TC Candler сайти ёш модельни “дунёда энг чиройли қизча” деб атаганидан сўнг машҳур бўлди.
Ҳозирги вақтда йирик косметик компания юзи ҳисобланади ва Кайер Гербер, Джиджи Хадид ва бошқа юлдузлар билан бирга мода намойишларда иштирок этишни давом этмоқда.
“Олдин мен жуда уятчан эдим, лекин онам ва мен учратган одамлар туфайли ўзгаришга муваффақ бўлдим”, - дейди модель.