00:38 09 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99

Назарбоев: Қозоғистонга американча демократия "шапкасини кийдириб" бўлмайди

© Sputnik / Алексей Никольский
Дунёда
Ҳавола олиш
37210

"Айрим оппонентларимиз оғзидан кўпиги сачраб бақираётган, Европадаги каби демократия учун бизга вақт керак, жамият тараққий этган бўлиши керак", - деган Назарбоев

ТОШКЕНТ, 21 авг - Sputnik. Қозоғистоннинг биринчи президенти ва Nur Otan партияси раиси Нурсултон Назарбоев Қозоғистонга америка демократияси "шапкасини кийдириш" мумкин эмаслиги ҳақида гапирди.

Собиқ президент мамлакатда демократияни ривожлантириш учун вақт кераклигига ишонмоқда.

"Бу йил энди 28 ёшга тўламиз, келинг, ким бўлганимизни, қандай тизимда яшаганимизни, нималарга риоя қилганимизни, онгимизда нима бўлганини бир эсга олайлик? Ҳозир нимага эгамиз? Ер ва осмонга! Тўғрими? Хуллас, биз ҳозирча ёш давлатмиз, демократиямиз ҳам ёш, шу боис бизга америка шапкасини олиб кийидириш - ҳечам тўғри келмайди. Айрим оппонентларимиз оғзидан кўпиги сачраб бақираётган, Европадаги каби демократия учун бизга вақт керак, жамият тараққий этган бўлиши керак", - деган Назарбоев Nur Otan партиясининг кенгайтирилган сиёсий кенгашида.

Назарбоев ўрта синфни ривожлантириш зарурлигини таъкидлаган.

Асосий мавзулар