Қирғизистонда ўзбекистонлик курашчига нисбатан дастлабки суриштирув бошланди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик спортчи Нурсултон Рузибоев Ўш вилоятида ўтказилган мусобақада иштирок этди.

ТОШКЕНТ, 21 авг – Sputnik. Қирғизистонда ўзбекистонлик аралаш яккакураш бўйича жангчи Нурсултон Рузибоевга нисбатан дастлабки суриштирув бошланди, бу ҳақда Sputnik Қирғизистон Ўш вилояти ички ишлар бошқармасига асосан хабар қилди.

Девушка бьет грушу - Sputnik Ўзбекистон
Гўзаллик – даҳшатли куч: энг чиройли UFC курашчи аёллар рўйхати

Хабарда айтилишича, ўзбекистонлик спортчи Нурсултон Рузибоев Ўш вилоятида ўтказилган мусобақада иштирок этди ва қирғизистонлик спортчига мағлуб бўлди.

Тармоқда жанг тасвирга олинган видео тарқалди. Унда ўзбекистонлик спортчи ҳакам қирғиз спортчига ён босди деб ҳисоблаб, Ўзбекистон байроғини кўтаришга ҳаракат қилгани, аммо ҳакам бунга йўл қўймаганини акс этган.

"Шундан сўнг Рузибоев Instagram видео жойлаштирди, унда у қирғизистонликларга нисбатан ҳақоратомуз сўзларни айтган. Кейинчалик у видеони ўчириб ташлади," - деб ёзилган Sputnik Қирғизистон хабарида.

Ҳуқуқ-тартибот органлари бу ҳолатни жиноятларни қайд этиш реестрида рўйхатга олиб, Қирғизистон Жиноят кодексининг 313-моддаси (ирқий, этник, миллий, диний ёки минтақалараро адоватни қўзғатиш) бўйича дастлабки суриштирувни бошлади.

Рузибоев Ўзбекистонда бўлгани учун тергов иши фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Минск конвенциясига асосан амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил ноябрда Екатеринбургда бўлиб ўтган AFCA ва Ратиборец қўшма турнирида ўзбекистонлик курашчи Нурсултан Рузибоев ғалаба қозонганди. Мусобақадан сўнг Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров, Аҳмад-Ҳожи Қодиров жамоат фонди ҳисобидан ўзбекистонлик спортчига Chevrolet автомобилини совға қилганди.

Янгиликлар лентаси
0