13:59 10 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Вооруженные боевики

АҚШ ИШИД бошлиқлари ҳақидаги маълумот учун катта мукофот пулини беради

© Sputnik /
Дунёда
Ҳавола олиш
223 0 0

АҚШда “ИШИД”нинг уч нафар бошлиқлари қўлга олиниши учун катта миқдорда мукофот тайинлади.

ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. АҚШ ИШИД* уч нафар бошлиқлари қўлга олиниши учун катта миқдорда мукофот пули берилади, бу ҳақда давлат департаменти вакили Морган Ортагус маълум қилди.

АҚШ “ИШИД уч нафар асосий бошлиқлари - Хожи Хамиде, Хожи Тайсире ва Хожи Абдулла” ҳақидаги маълумот олишга қизиқиш билдирган.

“Уч нафар шахс тўғрисида ишончли маълумотга эга бўлганлар 5 миллион долларгача мукофот олишлари мумкин”, - деди Ортагус брифингда.

Ушбу шахслар тўғрисида маълумотлар электрон почта, ишонч телефонлар орқали ёки АҚШнинг чет элдаги дипломатик ваколатхонасига юбориш мумкин. Олинган маълумотлар сир сақланишини кафолатлади.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот.

Асосий мавзулар