Россия илк бор одамсифат роботни фазога учирди - видео

© Фото предоставлено оргкомитетом конференции "РобоСектор"Робот Федор. Архивное фото
Робот Федор. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун эрталаб Қозоғистондаги Байконур космодромидан “Союз МС-14” ракетаси учирилди.

ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. Россия илк бор одамсифат “Фёдор” номли роботни “Союз МС-14” ракетасида фазога учирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Қозоғистондаги Байконур космодромидан маҳаллий вақт соат 06:38 да парвозга старт берилди.

“Фёдор” роботи Юрий Гагариннинг машҳур иборасини (Поехали! Поехали!) айтиб парвозни бошлади.

Ракета 8 дақиқа 49 сонидан сўнг орбитага чиқиб, халқаро космик станцияси (МКС)га йўл олди.

“Союз МС-14" фазо кемаси МКСга икки сутка давомида парвоз қилади. Робот орбитада 17 сутка бўлади.

Янгиликлар лентаси
0