21:37 08 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99

Россия сувости кемалари “Булава” ва “Синева” баллистик ракеталарини ишга туширди

Министерство обороны РФ
Дунёда
Ҳавола олиш
1016 0 0

“Тула” ва “Юрий Долгорукий” сувости кемалари муваффақиятли равишда нишонларни йўқ қилган.

ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. Россиянинг “Тула” ва “Юрий Долгорукий” сувости кемалари “Булава” ва “Синева” баллистик ракеталарини ишга туширди.

Ракеталар Шимолий муз океандаги қутб ҳудуди ва Баренц денгизидан ишга туширилган.

Таъкидланишича, ишга туширилган ракеталар Архангельск вилоятидаги “Чижа” ва Камчатка ярим оролидаги “Кура” полигонларидаги ўқув нишонларини муваффақиятли яксон қилган.

Россия Мудофаа вазирлиги ишга тушириш вақтида ракеталарнинг техник хусусиятлари ва кема ракеталари мажмуаси тизимининг ишлаш қобилияти тасдиқланганини таъкидлаган.

Асосий мавзулар