Рамзан Қодировга Шавкат Мирзиёевнинг қимматбаҳо совғасини етказишди

© VKКадыров показал ценный подарок от Шавката Мирзиёева - фото
Кадыров показал ценный подарок от Шавката Мирзиёева - фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Рамзан Қодировга Ўзбекистонда сақланаётган энг қадимий Қуръон нусхасини совға қилди.

ТОШКЕНТ, 25 авг - Sputnik. Чеченистонда 23 август куни Муҳаммад пайғамбар масжиди очилиш маросимида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси Рамзан Қодировга президентининг қимматбаҳо совғасини топширди. Бу ҳақида Рамзан Қодиров ВКонтакте тармоғида хабар қилди.

“Учрашув давомида Рустам Қосимов менга жуда қимматбаҳо совға топширди – бу Тошкентдаги Муйи Муборак масжидида сақланаётган Қуръоннинг энг қадимий нусхасидир. Мен меҳмонга раҳмат айтиб, қардош Ўзбекистон гуллаб-яшнашини тиладим”, - деб ёзган Рамзан Қодиров.

“Бизнинг халқаримизни мустаҳкам дўстлик ришталари боғлаб туради. Биз ўзаро муносабатларимизни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш тарафдоримиз. Биз Ўзбекистонга чуқур ҳурмат билан қараймиз”, - деди Рамзан Қодиров Ўзбекистон делегациясига.

Шунингдек, Рамзан Қодиров унинг отаси, Чеченистон биринчи президенти Аҳмад Ҳожи Қодиров ҳам ислом дини илмини Ўзбекистонда ўрганганини эсга олди.

Эслатиб ўтамиз, 23 август куни Чеченистоннинг Шали шаҳрида Европада энг йирик масжид – Муҳаммад пайғамбар масжиди очилиш маросими бўлиб ўтган эди. Унда Ўзбекистон бош муфтийси Усмонхон Алимов ҳамда президент маслаҳатчиси Рустам Қосимовлар ҳам иштирок этишган эди.

© VKКадыров показал ценный подарок от Шавката Мирзиёева - фото
Рамзан Қодировга Шавкат Мирзиёевнинг қимматбаҳо совғасини етказишди  - Sputnik Ўзбекистон
Кадыров показал ценный подарок от Шавката Мирзиёева - фото
Янгиликлар лентаси
0