05:03 17 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24

Трамп G7 етакчилари билан Россия туфайли жанжаллашиб қолди

© Sputnik / Владимир Астапкович
Дунёда
Ҳавола олиш
52901

АҚШ президенти Дональд Трамп “Катта еттилик” мамлакат етакчилари билан Россиянинг саммитга қайтиши борасидаги масала юзасидан жанжаллашиб қолди.

ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп “Катта еттилик” мамлакат етакчилари билан Россиянинг саммитга қайтиши борасидаги масала юзасидан жанжаллашиб қолди. Бу ҳақда РИА Новости Guardian нашрига таяниб хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, Биарриц шаҳридаги саммитда “Катта еттиталик”нинг бошқа иштирокчилари Дональд Трампнинг таклифини қўллаб-қувватламаган ва қизғин баҳс бошлаган. 

Трамп ҳамкасбларининг далилларига рози бўлмаган. АҚШ президенти, хусусан, Эрон, Сурия ва КХДР муаммоларини ҳал этиш учун “Россия залда бўлиши шарт”лигини таъкидлаган.

Таъкидланишича, Япония бош вазири Синдзо Абэ бетарафлик билдирган,  Трамп таклифини Италия бош вазири Жузеппе Конте қўллаб-қувватлаган. G7᾽нинг бошқа етакчилари, жумладан, Еврокенгаш раиси Дональд Туск Россиянинг “Катта саккизлик”ка қайтишига қарши чиқишган.

“Ўшанда, юмшоқ қилиб айтганди, вазият таранглаша бошлади”, - дейилади хабарда.

РИА Новостининг Европа Иттифиқидаги манбаси кечки овқат вақтида Россиянинг “катта саккизталик” ка таклиф қилиш эҳтимоли муҳокама қилингани маълум қилди, бироқ Биаррицда G7 етакчилари Москвани қайтариш тўғрисида келишувга эришишмаган.

Асосий мавзулар