Путин ва Зеленский ўртасида биринчи учрашув Францияда бўлиб ўтади

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишРабочая поездка президента РФ В. Путина в Екатеринбург
Рабочая поездка президента РФ В. Путина в Екатеринбург - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Францияда “Норманд учрашуви”га тайёргарлик кўрилмоқда, унда Россия президенти Владимир Путин ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 27 авг – Sputnik.  Францияда "Норманд музокаралари" доирасида Россия президенти  Владимир Путин ва Украина президенти Владимир Зеленский ўртасида биринчи учрашув ўтказилади.

Президент Украины Владимир Зеленский - Sputnik Ўзбекистон
Зеленский Путинга қўнғироқ қилди

Сентябрда давлат ва ҳукумат раҳбарлари даражасида “Норманд учрашуви”ни ўтказиш режалаштирилмоқда, бу ҳақда Франция етакчиси Эммануэль Макрон G7 саммити якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Биз сентябрда “норманд” форматида давлат ва ҳукумат раҳбарлари даражасида учрашув ўтказмоқчимиз, биз буни баённомалаштирдик, ва бу саммит якунлари бўйича чоп этиладиган ҳужжат матнида ҳам бор”, - деди Макрон.

“Норманд тўртлиги” – Украина шарқидаги вазиятни тартибга солиш бўйича гуруҳ. Ушбу форматга Россия, Украина, Германия ва Франция киради.

Биринчи учрашув 2014 йил 6 июнда ўтказилди. Минскда 2015 йил 11-12 февралда энг узоқ давом этган учрашув ўтказилди. Йиғилиш 17 соат давом этди.

Украинада Пётр Порошенко президент бўлган вақтда “норманд тўртлиги”нинг фаолияти деярли тўхтаб қолганди.

Бундан аввал Украина президенти Владимир Зеленский “норманд формати”да музокара ўтказишни Россия президенти Владимир Путинга таклиф қилганди.

Украина етакчиси бу мулоқотга АҚШ президенти Дональд Трамп, Германия канцлери Ангела Меркель, Франция президенти Эммануэль Макрон ва ўша вақтда Буюк Британия бош вазири бўлган Тереза Мэйни таклиф этганди.

Янгиликлар лентаси
0