Ерга бир вақтнинг ўзида иккита катта астероид яқинлашиб келмоқда

© NASA/Goddard/University of ArizonaФотография астероида. Архивное фото
Фотография астероида. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Астероидлардан бири 2000QW7᾽нинг диаметри 290 метрдан 650 метргача тенг. У Москвадаги Останкино телеминорасидан (540 метр) ҳам баландроқ.

ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. 14 сентябрь куни Ерга бирданига иккита катта астероид яқинлашади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Астероид. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Ерга яқинлашиб келаётган астероид қанчалик хавфли – эксперт изоҳи

Астероидлардан бири 2000QW7᾽нинг диаметри 290 метрдан 650 метргача тенг. У  Москвадаги Останкино телеминорасидан (540  метр) ҳам баландроқ.

NASA’нинг маълумотларига кўра, ушбу астероид 5,3 миллион километр узоқликда сайёрага ёнига учиб келади.

Худди шу куни Ерга диаметри 120 метрдан 260 метргача бўлган 2010CО1 астероид ҳам тахминан худди ўша масофада яқинлашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ерга ўз ўлчами билан Хеопс эҳромини ортда қолдирувчи “хавф туғдириши эҳтимоли бўлган” астероид яқинлашиши хабар қилинган эди. Астероид сайёрамиз ёнидан бир миллион километрга яқин масофада тўқнашмасдан учиб ўтиб кетади.

Янгиликлар лентаси
0